Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Адолат қарор топдими ёки монополия?» – «UzAuto Motors» фойдасига чиққан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди

«Адолат қарор топдими ёки монополия?» – «UzAuto Motors» фойдасига чиққан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди

Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг «UzAvto Motors» АЖга енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифасини юклаш тўғрисидаги қарори устидан судга мурожаат қилган монопол («UzAvto Motors») корхона унда ютиб чиққанидан хабарингиз бор. Шунингдек, қўмита Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан апелляция тартибида шикоят бергани ҳам маълум қилинганди.

Бугун мазкур иш бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Гапнинг пўсткалласи шуки, апеллация инстанцияси  биринчи босқич судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажримини ўзгаришсиз, қўмита келтирган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Қўшимча қилинишича, судлов ҳайъати тарафларга нима сабабдан ушбу хулосага келганлиги, қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтиришлар берган.

Демак, суднинг мазкур қарори устидан шикоят қилиш имконияти бор. Бироқ кейинги босиқичда қўмитанинг ютиб чиқишига-чи?

Бундай оғриқли савол жавоби муаллақ эканини сезиб турибсиз. «Апелляция судида адолат қарор топдими ёки халқнинг қонини ичаётган монополиями?» – шу савол жавоби хусусида гап шу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг