Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси ушланди

Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси ушланди

Фото: Хавфсизлик.

Суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди. 

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига (ИЧК) бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур ИЧКдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг