Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Гвардейский ГАИдаги ҳолат»га изоҳ берилди

«Гвардейский ГАИдаги ҳолат»га изоҳ берилди

Интернет тармоғида «Гвардейский ГАИдаги ҳолат» сарлавҳали видео тарқалди. Видеода Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган. Мазкур факт бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Президентнинг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги Қарорига кўра юртимизда рақамли иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шу жумладан, 2021 йилнинг 14 сентябрь куни маъмурий амалиёт тизимлари ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби устидан ишлар ўтказилди. Ишлар якунланмагани сабабли 17 сентябрдан 19 сентябрга қадар ҳамда 24 сентябрь ва 25 сентябрь кунлари тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахборот базалари билан алмашиш сервери фаолиятида узилишлар кузатилди. Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади ИИББ изоҳида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг