Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобуслар ўтиши чекланди

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобуслар ўтиши чекланди

2023 йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, мазкур кўчалар орқали қатнайдиган автобус йўналишларининг ҳаракати янгича тартибда ташкил этилади.

Бунда:

67-, 76-, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасарой ТИИБ бекатида қисқартирилади;

11-, 40-, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;

61-, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати «Аэропорт-2» бекатида қисқартирилади;

47-, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг