Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотада бир хонадонда 5 нафар қиз ис газидан вафот этди

Зангиотада бир хонадонда 5 нафар қиз ис газидан вафот этди

Фото: «Газета.uz»

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Фожиали ҳодиса 2018 йилнинг 27 декабрь куни кечаси содир бўлган. Буни «Xabar.uz»нинг ҳокимликдаги манбаси тасдиқлади.

«UzNews.uz»нинг аниқлик киритишича, 4 нафар қиз бир хонадонда яшаган (ака-уканинг фарзандлари). Шу куни уларникида яна бир қиз меҳмонда бўлган. Кечаси қизлар ўз хонасига ухлагани киришган. Ярим тунда болаларнинг онаси хонага кирганида қизлар беҳуш ҳолда ётган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган қизлар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишган.

Мазкур ҳодисага ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расман изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш фожиа 2018 йилнинг октябрь ойи охирида пойтахтнинг Чилонзор туманида ҳам содир бўлганди. Ўшанда бир оиланинг 4 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг