Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асалнинг инсон организмига ножўя таъсири маълум қилинди

Асалнинг инсон организмига ножўя таъсири маълум қилинди

Шифокорлар Никол Линдел ва Лакиа Райтлар «Eat This, Not That!» нашрига берган интервьюсида соғлом озиқ ҳисобланган асалнинг айрим ножўя таъсирлари борлигини айтишди.

Диетолог Линделнинг фикрича, асал тишларга зарар этказиши мумкин. У, ҳар қандай шакарли овқатлар сингари, тиш касаллигига олиб келиши мумкин, шунингдек, тишларнинг парчаланиши (кариес) хавфини оширади.

Райт, шунингдек, асалдан фойдаланиш оғизда қичишишга олиб келиши ёки аллергияга олиб келиши мумкинлигини айтди. Бунинг сабаби асаларилар асал тўплашда аллергия қўзғатадиган ўсимликлардан ҳам фойдаланадилар. 

Юқори фруктоза миқдори туфайли асал жигарида ёғ кўп бўлган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.

«Фруктоза жигар томонидан метаболланади, шунинг учун жигар касаллиги бўлган одамларга асални истеъмол қилишни чеклаш ва спиртли ичимликлардан қочиш тавсия этилади», дейди Линдел.

Аввалроқ, паст қон босимининг хавфи бўйича маълумот берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг