Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ «Tashkent city»даги ёнғин бўйича маълумот берди

ФВВ «Tashkent city»даги ёнғин бўйича маълумот берди

Аввалроқ «Tashkent city» мажмуаси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, бугун соат 15.00 атрофида «Tashkent city» мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда қурувчилар эҳтиётсизлиги туфайли тез ёнувчи изоляция материалларидан ўт чиққан.

Соат 15.15 да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган. Ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

«Вазият юзасидан тўлиқ ахборот қўшимча берилади», дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг