Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда туристик автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Германияда туристик автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Фото: AFP / Odd Andersen

Германиянинг Бавария вилоятидаги А3 автойўлида белгияликларни олиб кетаётган туристик автобус билан ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда. Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳат олди.

«Баерисчер Рундфунк» телеканали берган хабарга кўра, ҳалок бўлган шахс автобус ҳайдовчиси бўлган. Яна 4 нафар киши жиддий жароҳат олган, улардан бирининг ҳаёти хавф остида экани айтилмоқда.

Жабрланганлар вертолётда касалхонага олиб кетилган. А3 автойўли эса барча томондан ёпиб қўйилган. Жароҳатланмаган йўловчилар яқин атрофдаги кафега жойлаштирилган. Автобусда жами 40 нафар турист бўлган.

Воқеа ярим тунга яқин Нюрнберг шаҳри йўналишида юз берган. Полиция маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси қияликка кўтарилишда Нюрнберг томон ҳаракатланаётган фурани жуда кеч пайқаган ва унга бориб урилган. Фура ҳайдовчиси қўрқиб қочиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг