Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда смартфон портлаши сабаб бир қиз вафот этди

Ҳиндистонда смартфон портлаши сабаб бир қиз вафот этди

Фото: «Daily Mail»

Ҳиндистонда 18 ёшли қизнинг қўлида смартфон портлади ва натижада у вафот этди. Портлаш вақти у телефонда гаплашаётган эди.

Вафот этган қизнинг укаси портлаган смартфоннинг модели 2010 йилда ишлаб чиқарилган Nokia 5233 бўлганини айтган.

Фото: «Daily Mail»

Маълум бўлишича, портлаш натижасида қизнинг кўкрак, қўл ва оёқлари кучли ёнган. Тез орада фожиа юз берган жойга етиб борган шифокорлар унинг ўлими ҳақида хабар беришган.

Смартфон ишлаб чиқарган компания вафот этган қизнинг оиласига ҳамдардлик билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг