Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўприкларнинг яроқсиз ҳолга келаётгани сабаби айтилди

Кўприкларнинг яроқсиз ҳолга келаётгани сабаби айтилди

Фото: everyday.uz

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан Республикадаги кўприклар ҳолати ўрганилган.

Ўрганиш натижасида дарё ва сойларнинг ўзанларидан – тош, қум ва шағалнинг назоратсиз ва ноқонуний равишда қазиб олиниши сабабли айрим кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик қийматлардан ортиқча ювилиб кетганлигини аниқланган.

«Хусусан, сув ўзани сатҳининг пасайиши сабабли Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида барпо қилинган жами 26 та кўприкнинг таянчлари критик ҳолатга келиб қолган», дейилади инспекция хабарида.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 26-бандига кўра, дарёлардаги кўприклардан – ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 кмгача бўлган масофада қум ва тошлар қазиб олиш учун карьерлар барпо этиш таъқиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг