Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Локомотив» боғида Янги йил арчаси ёниб кетди

«Локомотив» боғида Янги йил арчаси ёниб кетди

Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғида Янги йил олдидан ўрнатилган арча ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ёнғин Янги йил арчасини ўрнатиш вақтида юз берган ва арчанинг уч қисми ёнган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга арчани безаб турган ёниб-ўчиб турувчи чироқлардаги қисқа туташув сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.

ИИББ уйлар, ишхоналар ва бошқа муассасаларда арча ўрнатишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни эслатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг