Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқлаб кетилди

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқлаб кетилди

Фото: «Kun.uz»

26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент» савдо маркази (собиқ Turkuaz) ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда

Айни вақтда спортчи Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг тасдиқлашича, айни вақтда бу ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Хонтўраев шу йилнинг 21 июнига ўтар кечаси Юнусобод тумани ҳудудидаги тунги клубда рўй берган можаро иштирокчиси бўлган, у кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбадан жароҳат олганди. У кейинроқ шифохонадан милицияга сўроқ бериш учун олиб кетилган, суд ҳукми билан қамоққа олинганди

Суд уни ЖК 277-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан безорилик содир этилиши) бўйича айбдор деб топди («Осиё айиғи» лақаби билан машҳур Мурод Хонтўраев илгари ҳам судланган).

Аввалига унга 3 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётганди. 12 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида Мурод Хонтўраевга жарима тарзидаги жазони қўллади. Спортчи ЭКИҲнинг (172 240 сўм ҳисобида) 94 баравари миқдорида жарима (16 190 560 сўм) тўлаб, озодликка чиқди. 

Маълумот учун, Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Айни пайтда у Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3-курс талабаси ҳисобланади. Оилали ва икки нафар фарзанди ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг