Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган шаҳридаги ичимлик суви таъминотида носозлик юзага келди

Наманган шаҳридаги ичимлик суви таъминотида носозлик юзага келди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 11 январь куни, «Пахталикўл» сув узатиш  иншоотида   Д-1000 мм.ли  юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилди. Бу ҳақда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Носозлик натижасида Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Қайд этилишича, ҳозирда мутахассислар томонидан тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи диаметри 1400 мм бўлган «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг Андижон тумани «Хортум» МФЙга қарашли Анжирзор кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келганди. Натижада Андижон шаҳри ва унга ёндош туманларнинг айрим ҳудудлари ичимлик сувисиз қолганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг