Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда 12 ёшли қиз қидирилмоқда

Наманганда 12 ёшли қиз қидирилмоқда

Фото: «Bugabooks.com»

Ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона каналига тушиб кетган наманганлик 12 ёшли қизчанинг жасади қидирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса 1 июль куни содир бўлган. Давлатобод тумани «Юқори Ғирвон» маҳалласида яшовчи 12 ёшли Н.К. канал бўйлаб велосипед ҳайдаб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотган ва сувга тушиб кетган.

Шу куннинг ўзида вилоят ФВБ қутқарув отряди қидирув ишларини бошлаган.

Қидирув ишлари ҳамон давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг