Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда ҳам ҳалокат. Ноқонуний мигрантлар жойлашган микроавтобус ёниб кетди

Туркияда ҳам ҳалокат. Ноқонуний мигрантлар жойлашган микроавтобус ёниб кетди

Фото: «Анадолу» АА

Бугун, 30 март куни Туркия шарқидаги Игдир провинциясида ноқонуний муҳожирлар жойлашган микроавтобус ёниб кетди. Натижада 17 киши ҳалок бўлди, яна 36 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Микроавтобусда Эрон-Туркия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон, Покистон ва Ироқ фуқаролари бўлган. Хабарга кўра, 14 кишилик автобусда 50 дан зиёд киши жойлашган.

Ҳодиса жойига полиция, ёнғин хавфсизлиги ва тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган. Ёнғин бартараф этилиб, жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Уларнинг баъзилари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 март куни Таиландда ҳам 50 кишига мўлжалланган автобусда содир бўлган ёнғин оқибатида мянмалик 20 нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг