Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одам уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетгани учун пиёда ҳалок бўлди

Одам уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетгани учун пиёда ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Авторанспорт воситасида пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган ҳайдовчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 10 март куни соат 07:30 ларда Бўстонлиқ туманидаги Сойлиқ қишлоғидан Хондойлиқ қишлоғига олиб борувчи автомобиль йўлининг ўнг томон четида эркак кишининг мурдаси тан жароҳатлари билан топилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида 10 март куни соат 07:15 ларда Бўстонлиқ туманида яшовчи, «Максам-Чирчиқ» корхонасида газдан қутқарувчилар отрядида инструктор лавозимида ишлаган Ҳ.А. ўзига тегишли «Матиз» русумли автомашинани бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Бўстонлиқ туманида яшовчи, нафақахўр Э.У.ни уриб юборган.

Сўнг ҳаёти ва соғлиги хавф остида қолган пиёдага ёрдам бериш ўрнига, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Оқибатда пиёда Э.У. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Бўстонлиқ туман ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси Х.А. шу куннинг ўзида қўлга олинган. Унга нисбатан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг