Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди
Бугун, 19 май куни соат 22:42 да Ўзбекистонда зилзила сезилди. Эпицентр Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган бўлиб, зилзила магнитудаси 4,8 ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудидаги ер ости силкинишлари Сурхондарё вилоятининг бир нечта туманларида сезилган. Хусусан, Узун, Денов, Шўрчи, Сариосиё ва Олтинсой туманларида зилзила кучи 2 баллни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter