Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаронинг жасади топилди

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаронинг жасади топилди

Фото: ФВВ

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 13 май куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Аниқланишича, фуқаро З.И. жорий йилнинг 2 май куни чорва молларини боқиш мақсадида тоғли ҳудудларга жўнаб кетган ва дом-даракциз йўқолган. Уни яқинлари анча қидирган, бироқ топа олмаган.

Мурожаатга кўра, вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий отрядининг 1 та бўлинмаси юқорида номи маълум қилинган манзилларда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Қидирув ишлари давомида фуқаро З.И. нинг жасади Деҳқонободнинг Ойбек қишлоғи Дарвозаком тепалигининг тахминан 10 метр чуқурликдаги жарликдан топилган ва яқин қариндошларига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг