Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистондаги кафеда юз берган портлашда наманганликлар жабрланди

Қирғизистондаги кафеда юз берган портлашда наманганликлар жабрланди

Фото: «24.kg»

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 20 февраль куни Жалолобод вилоятининг Қўчқор-Ота шаҳарчасида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Натижада шаҳардаги кафелардан бирида ишлайдиган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси жароҳатланди, дея хабар берди ТИВ ахборот хизмати.

Хусусан, Жалолобод вилоятининг ИИБ маълумотларига кўра, Қўчқор-Ота шаҳарчасидаги «Азия» кафесида газ ўчоғидан газ сизилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Воқеа рўй берган пайтда хонада 4 киши бўлган ва натижада уларнинг юқори тана қисмлари куйган. Жабрланганлардан уч нафари Наманган шаҳри ва яна бири Қирғизистоннинг Тўхтагул туманидан бўлган.

Ўзбекистон фуқаролари — Азимжон Валиев ва Муҳаммадбобур Турғунпўлатов Қўчқор-Ота шаҳридаги шифохонага жойлаштирилди. Рустам Парпиев эса учинчи даражада куйиб, Ўш шаҳридаги касалхонага ётқизилди.

Фавқулодда ҳодиса рўй берган жойда оператив тергов гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ҳодиса ҳолатлари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон элчихона томонидан Ўш шаҳридаги Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул Ваколатхонаси вакиллари ва Жалолобод тумани Ички ишлар бошқармаси билан ишчи алоқалар ўрнатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг