Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонун барчага баравар! Қоида бузган ЙПХ ходими жазоланди

Қонун барчага баравар! Қоида бузган ЙПХ ходими жазоланди

Фото: «GUVD.uz»

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан юборилган мурожаатда пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган «Нексия» русумли патрул автомобили фотосурати акс эттирилган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу хабар юзасидан текширув ишлари олиб борди.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган патрул пост биргадаси ҳайдовчи ходими С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-1-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида (бугунги кунда — беш юз ўн олти минг етти юз йигирма сўм) жарима тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг