Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоғ йўлидаги ўзбошимчалик аянчли якун топди

Тоғ йўлидаги ўзбошимчалик аянчли якун топди

Фарғона вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 январь куни соат тахминан 21:00 ларда Фарғона тумани «Ёрдон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган тоғ орасидаги кичик дара йўлда 1981 йилда туғилган А.А. “Captiva” русумли автомобилни ўзбошимчалик билан бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг қор билан қоплангани ва сирпанчиқ ҳолатда экани сабабли рул бошқарувини йўқотган.

Оқибатда автомобиль ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олган. У бош миянинг ёпиқ шикасти, кома ҳолати билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, А.А. шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни қишки мавсумда, айниқса ҳаракатланишга мўлжалланмаган йўлларда ҳаракатланмасликка ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг