Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёшда улкан портлаш содир бўлгани аниқланди

Қуёшда улкан портлаш содир бўлгани аниқланди

Қуёшда катта портлаш содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси матбуот хизмати хабар берди. 

Олимларнинг сўзларига кўра, портлаш 8 январ куни содир бўлган. Коронограф тасвирлари барча йўналишларда учаётган учқунларни суратга олди.

Портлаш манбаи самовий жисмнинг қарама-қарши томонида жойлашган эди. 

Нурланиш йўналишига асосланиб мутахассислар чақнаш қуёш экваторидан пастда жойлашган қуёш доғлари гуруҳида юз берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. Портлашнинг Ер ва бошқа сайёралар учун жиддий зарари йўқ. 

Олимлар шунингдек, 9 январ куни Ерда магнит бўронлари кузатилишини айтишган. Бўронлар G1 таснифида содир бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг