Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар: Қуёшда жуда кучли тоифада чақнаш юз берди

Олимлар: Қуёшда жуда кучли тоифада чақнаш юз берди

Фото: Shutterstock

Россиянинг Федоров номидаги Амалий геофизика институти хабар беришича, бугун Қуёшда юқори тоифали чақнаш қайд этилди. 

«24 апрел куни 4419-қуёш доғлари гуруҳидаги (Н17W71) рентген диапазонида 17 дақиқа давом этган Х 2.5 чақнаши қайд этилди», дейилади институт баёнотида. 

Аввалроқ Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш-Ер физикаси институти Қуёшда деярли 2,5 ой ичида биринчи марта энг кучли Х тоифали чақнаш қайд этилганини эълон қилишганди

Олимларнинг фикрига кўра, чақнаш катта плазма отилиши билан бирга бўлган. Бу ҳодиса Ер учун нейтрал бўлиши эҳтимоли юқори, фақат плазма булутининг чеккаси сайёрани қамраб олиши мумкин. 

«Ҳозирда фаолликнинг пасайиши белгилари йўқ. Кун давомида кейинги йирик ҳодисалар бўлиши мумкин», деб таъкидлади лаборатория. 

Қуёшдаги чақнашлар рентген нурланишининг интенсивлигига қараб беш тоифага бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Булар орасида М синфидаги чақнашлар кучли ҳисобланади ва Ерда радио шовқинларга ва эҳтимолий геомагнит бўронларга олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг