Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда сигарета чеккан отахоннинг уйи ёниб кетди

Самарқандда сигарета чеккан отахоннинг уйи ёниб кетди

Фото: «Misanec.ru»

3 февраль куни соат 18:41 ларда Самарқанд шаҳрида нафақахўр С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйининг том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида С.Б. куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ёнғин С.Б. маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққани аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг