Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда 78 ёшли чол жиноятга қўл ўрди

Шаҳрисабзда 78 ёшли чол жиноятга қўл ўрди

Фото: Facebook / Chori Kucharov

Шаҳрисабз тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамда холислар иштирокида ўтказилган профилактик тезкор тадбир жараёнида тумандаги Улоч қишлоғида яшовчи Н.Ж. қонунга хилоф равишда яшаш ҳовлисида кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.

Бу ҳақда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: «Facebook» / Chori Kucharov

Тезкор тадбир жараёнида Н.Ж. ҳовлисида жами 665 дона кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани, шунингдек, кейинчалик сотиш мақсадида яшаш хонасидаги сандиқда икки дона кўкнор бошоғи ва кўкнор ҳашагини сақлаб келаётгани аниқланди. Ушбу гиёҳванд моддалар холислар иштирокида ўлчаб кўрилганда 33,7 грамм кўкнор ҳашаги қуритилган ҳолда, 890 грамм кўкнор нам ҳолда экани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Айни пайтда ҳолат бўйича Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг