Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё ва Тошкент вилоятида биринчи қор ёғди

Қашқадарё ва Тошкент вилоятида биринчи қор ёғди

Шаҳрисабз тумани, Сарчашма қишлоғи.

Фото: Мобил мухбиримиздан.

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво совиши фонида ҳудудларда биринчи қор ёғиши кузатилди

Жумладан, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани тоғли Сарчашма қишлоғида қор ёғмоқда. Xabar.uz ўқувчилари қор тасвирларини бизга йўллади. 

Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент тумани Кумушкон қишлоғида биринчи қор ёққани тасвирлари тарқалди. 

Кўплаб текислик ҳудудларида эса жадал ёмғир ёғмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 4-6 ноябр кунлари ҳавонинг кескин совиб кетиши ҳақида огоҳлантирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг