Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда давлат матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида юз берган кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай тоғлари ҳудудида кучли ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари ва кўчкилар сўнгги 48 соатда камида 321 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг