Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди — ИИБ

Сирдарёда террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди — ИИБ

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ховос туманида яшовчи Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари интернет орқали Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб, яқин алоқалари орасида экстремистик мазмундаги, хусусан, «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келганлар.

Шунингдек, гуруҳ етакчиси Б.Т.нинг келгусида Сурияга бориб, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни мақсад қилганлиги хусусида тасдиқловчи маълумотлар олинди.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув жараёнида, уларнинг уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мавжуд материаллар асосида Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида у ҳибсга олинди.

Ҳозирда Б.Т. ва унинг алоқаларига нисбатан тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг