Кун фотоси: Эркинжон Турдимов Афғонистонда
Эркинжон Турдимов Балх вилояти раҳбари Муҳаммад Юсуф Вафо билан.
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Қобул шаҳрида “Сирдарёда бизнес қилинг!” шиори остида ўтказилган бизнес-форумда қатнашди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов, Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий, Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси Саид Карим Ҳошимий, иқтисодиёт вазири ўринбосарлари, шунингдек, Сирдарё вилояти делегацияси ва афғонистонлик тадбиркорлар қатнашди.

Форум доирасида B2B ва G2B учрашувлари ташкил этилди. Якунда умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларига тенг экспорт-импорт келишувлари имзоланди. Битимлар озиқ-овқат, ун-ғалла, текстиль, қурилиш материаллари ва кимё маҳсулотларини қамраб олади.
Ташриф доирасида Эркинжон Турдимов Балх вилояти раҳбари Муҳаммад Юсуф Вафо билан ҳам учрашиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter