Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тайванда талафотли зилзила. Қурбонлар бор (видео)

Тайванда талафотли зилзила. Қурбонлар бор (видео)

Фото: Twitter / DZRH NEWS

Тайванда кузатилган кучли зилзила оқибатида 2 киши вафот этди, 188 киши жароҳатланди. Бу ҳақда 6 февраль куни Хитой марказий телевидениеси хабар қилди. Маълум бўлишича, жароҳатланганларнинг баъзилари оғир аҳволда.

Маҳаллий вақт билан соат 23:50 да қайд этилган 6,5 баллик зилзила оқибатида ҳаммаси бўлиб 5 та бино қулаб тушди. Зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда. Хуалянь шаҳридаги қисман қулаб тушган «Marshal Hotel» меҳмонхонасида 29 нафар кишининг йўли тўсиб қолинган. 567 хонадонда электр йўқ. Шаҳарни қирғоқ автомагистраллари билан боғловчи энг йирик кўприклардан бири шикастланган.

Бундан аввал Тайваннинг ўша ҳудудида жойлашган Хуалянь шаҳридан 21 км. узоқликда 6,4 баллик зилзила кузатилган. Зилзила ўчоғи 9,4 км. чуқурликда жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг