Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия зилзиладан кўрган зарар ҳисобланди

Туркия зилзиладан кўрган зарар ҳисобланди

Фото: Wikipedia

Туркияда уч йил аввал юз берган зилзила мамлакат иқтисодиётига 150 млрд доллар зарар етказди. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила оқибатларига бағишланган маросимда маълум қилди.

Мамлакат ҳалокат оқибатларини енгиб ўтди, дея таъкидлади Эрдўғон.

Маълумот учун: 2023 йил 6 февралда Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлган. Бу ер ости силкинишларидан сўнг такрорланган минглаб афтершоклар Туркия, Сурия ва бошқа қўшни мамлакатлар ҳудудларида сезилган.

Уч йил олдинги зилзила оқибатида Туркияда 53 537 киши ҳалок бўлган (Сурияни ҳам қўшганда қурбонлар жами сони 59 минг нафардан ошади), 107 мингдан зиёд одам жароҳат олган.

Табиий офат 14 миллионга яқин одамнинг ҳаётига таъсир кўрсатган. 39 мингтага яқин бино-иншоотга зарар етган, юқорида келтирилганидек, кўрилган иқтисодий зарар миқдори 150 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг