Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қимматбаҳо автомобиллар ёниб кетди (видео)

Тошкентда қимматбаҳо автомобиллар ёниб кетди (видео)

Фото: «Uznews.uz»

Кеча, 9 март куни соат тахминан 14:16да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Отчопар1» маҳалласи Амир Темур шоҳкўчаси 6-уй орқасидаги «Бек Мафтуна Малика» МЧЖга қарашли автотураргоҳ ҳудудида ёнғин чиқди.

«UzNews.uz» нашрининг хабарига кўра, ёнғин натижасида шу автотураргоҳда турган «Captiva» русумли автотраснпорт воситасининг мотор ва қисман салон қисмига зарар етган. Унинг ёнида турган «Toyota Land Cruiser» автомашинаси эса бутунлай ва мослаштирилган тиркамали ташиш воситаси буткул ёнғиндан зарар кўрган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин соат 14:27да ўчирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг