Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиядаги зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ

Туркиядаги зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Туркия ғарбида юз берган 6,6 магнитудали зилзилада ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 19:30 ҳолатига Туркиянинг ғарбий қисмида 2020 йил 30 октябрда содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Измир вилоятининг тезкор штаби билан доимий алоқа ўрнатган.

«Жароҳат олган ҳамюртларимиз тўғрисида маълумот аниқланганда зарур ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига мурожаат қилшингизни сўраймиз (Телефон: +90 212-323-20-36/37)», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ғарбида 6,6 магнитудали зилзила юз берди (видео).

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила натижасида олти киши ҳалок бўлди ва 202 дан зиёд киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг