Назорат инспекцияси Хитой маҳсулотига тақиқ қўйди

Хитойда ишлаб чиқарилган радиаторнинг импортига тақиқ қўйилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент шаҳри, Ўрикзор бозорида сотилаётган, Хитойда ишлаб чиқарилган “Nawas” радиатори бўйича назорат хариди амалга оширилди.
Ўтказилган синовлар натижасида ушбу радиатор амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Алюминий радиаторнинг сувга тегиб турадиган деворининг қалинлиги меъёр бўйича камида 1,5 мм бўлиши кераклиги белгиланган бўлса-да, амалда 1,42 мм экани аниқланган.
Шунингдек, иситиш асбоблари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган максимал ишчи босимдан камида 2,5 баравар юқори босимда статик мустаҳкамликка синовдан ўтказилганда, “Nawas” радиатори талабга жавоб бермади. Меъёрий ҳужжатларга кўра, намуналар 4,5 МПА (45,6 кгф/см²) босимга чидамли бўлиши керак, бироқ 4,0 МПА (40,3 кгф/см²) босимда синов пайтида радиатор юзасида ёрилиш кузатилди.
Шу сабабли, мазкур маҳсулотнинг Ўзбекистон ҳудудига киришига тақиқ қўйилди, дейилади Назорат инспекцияси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter