Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда «Tesla» машинаси ўз-ўзидан ёниб кетди (видео)

Хитойда «Tesla» машинаси ўз-ўзидан ёниб кетди (видео)

Шанхай (Хитой)да «Tesla Model S» электромобили ўз-ўзидан ёниб кетди.

Қуйидаги видеоролик муаллифининг қайд этишича, воқеа савдо марказларидан бирининг ер ости автотураргоҳида юз берган.

Видеодан кўриниб турибдики, аввалига машина остидан оқиш тутун чиқишни бошлаган, кейин эса у портлаб кетган.

Сўнгги пайтларда Хитойда «Tesla» электромобиллари ёниб кетиши билан боғлиқ ҳодисалар кўпайиб қолди. Бундан ташвишга тушган Америка компанияси воқеа моҳиятини ўрганиш учун Хитойга ўз мутахассисларини юборган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг