5 нафар йигит 15 йилдан қамоқ жазосини олди
Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида 2025 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини қонунга хилоф равишда кесиб ўтиб, Тожикистон ҳудудидан 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини олиб келаётган вақтда қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида уларнинг жиноий шериклари – Узун туманида яшовчи, 2000 ва 2004 йилларда туғилган икки шахс, шунингдек, мазкур жиноятнинг буюртмачиси сифатида кўрилган Денов шаҳрида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди ҳукмига кўра, айбланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter