Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада суд эрини урган аёлга нисбатан ҳукм ўқиди

Фарғонада суд эрини урган аёлга нисбатан ҳукм ўқиди

Фарғона шаҳрида аёл турмуш ўртоғини ургани учун оилавий зўравонликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра, 1999 йилда туғилган М.А. га нисбатан 8 млн 240 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Иш материалларига кўра, воқеа 2026 йил 20 февраль куни Фарғона шаҳридаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Оилавий келишмовчилик вақтида аёл турмуш ўртоғи М.С. танасининг турли жойларига қўли билан уриб, енгил тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасида жабрланувчининг қўл, елка ва сон қисмида қонталаш ва тирналишлар аниқлангани, ушбу жароҳатлар енгил тан жароҳати экани қайд этилган.

Судда аёл айбини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Суд унинг муқаддам судланмагани, айбини тан олгани ва аёл эканини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олган.

Натижада суд уни Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиб, БҲМнинг 20 баравари, яъни 8 млн 240 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг