Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мақоласи учун таҳдидга учраган қиз воқеасини Бош прокуратура ўрганмоқда

Мақоласи учун таҳдидга учраган қиз воқеасини Бош прокуратура ўрганмоқда

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «Мақолам учун маҳалла раиси таҳдид қилди, дадамни дўппослашди» сарлавҳали хабар тарқалганди.

Хабарда «Навоий зиёси» газетасида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти юзасидан танқидий мақола чиқарилганлиги сабабли Кармана тумани, Боғишамол маҳалласи раиси томонидан муаллифга таҳдид қилинганлиги ва бошқа ҳолатлар кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Навоий вилояти прокуратураси томонидан Бош прокуратура назорати остида ўрганилмоқда. Бу ҳақда маҳкама матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Ўрганиш натижалари ҳақида хабар қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг