Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда террористик ташкилотларга алоқадорликда гумондор шахслар ушланди

Наманганда террористик ташкилотларга алоқадорликда гумондор шахслар ушланди

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 7 январь куни Наманган вилоятида Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу тадбир давомида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотлари эмиссарларининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилиш мақсадида қуролли тўқнашувларни давом эттираётган ҳудудларга чиқиб кетишни режалаштирган Янгиқўрғон туманида яшовчи бир нечта фуқаролар қўлга олинди.

Уларнинг яшаш хонадонлари текширилганда алоқа воситалари ҳотирасида экстремистик мазмундаги материаллар сақланганлиги ва бошқаларга ҳам тарқатиб келаётганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг