Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелида «закладчик» қўлга олинди

Сергелида «закладчик» қўлга олинди

Сергели туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида «закладчик»лар қўлга олинди.

Сергели тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ҳамда сотиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган профилактик тадбирлар давомида 26 ёшли Тўлқинжон К. ушланган.

Фуқаро холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 13 дона пакетларга қадоқланган умумий оғирлиги 3,9 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, ушбу шахс томонидан турли хил жойларга 5 та «закладка» жойлаштиргани маълум бўлди. Сергели тумани ИИО ФМБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан мазкур жойлар аниқланиб, у ердан яна 1,5 грамм гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг