Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда банкни ўмармоқчи бўлган украиналиклар ушланди

Тошкентда банкни ўмармоқчи бўлган украиналиклар ушланди

Фото: «ofb.uz»

Украиналик фуқаролар уюшган жиноятчилар ҳамда махсус мослама ёрдамида «Orient Finance Bank»ни ўмармоқчи бўлганида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланди, деб хабар бермоқда «UzNews.uz».

Маълум бўлишича, 2018 йил 26 февраль куни «Москва-Тошкент» авиарейси орқали Тошкентга ташриф буюрган Украина давлати фуқаролари ва вақтинчалик Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани М-1да яшовчи Ш.В. ва вақтинча Мирзо Улуғбек тумани Бўзбозор кўчасида яшовчи Б.В. уюшган жиноятчи бўлган С.А.нинг режаси асосида А.Навоий кўчасида жойлашган «Orient Finance Bank» Шайхонтоҳур филиалига депозит қутиси очиш мақсадида киришган.

Улар шу банкда депозит қутиси очиш баҳонасида 18 маротаба кириб, жиноятни содир этишлари учун барча нарсаларни кузатишган. Ўзларига тегишли бўлган видео кузатув мосламаси орқали эса қутилар сони ва уларнинг қаерда, қандай жойлашганини мукаммал ўрганишган. Пухта тайёргарликдан сўнг эса, Қирғистон Республикасидан кириб келган қутиларни очиш махсус мосламаси ёрдамида жиноий ҳаракатларини содир этишга киришишган.

Ўғрилар жиноят содир этаётган вақтларида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозир ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг