Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тракторчиларнинг гувоҳномаси алмаштирилади

Тракторчиларнинг гувоҳномаси алмаштирилади

Фото: «Drom.ru»

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (325-сон, 17.04.2019 й.) Унга кўра 2019 йилнинг декабридан эътиборан тракторчи-машинистларнинг гувоҳномалари, техник паспорт ва техник гувоҳномалари алмаштирилиши белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ:
— 2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг (гувоҳномалар) янги намуналари берилади;
— 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;
— 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар мажбурий алмаштирилади;
— эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Батафсил маълумот билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг