Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг эскисидан қандай афзаллик томонлари бор?

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг эскисидан қандай афзаллик томонлари бор?

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Фото: «sof.uz»

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг маълумотларига кўра, янги ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш бошланганидан буён икки ярим ой ичида автомактабни тугатган 1977 нафар фуқаро гувоҳномага эга бўлишди, 8404 нафари эса эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришди.

Ҳозирги вақтда гувоҳномалар пойтахтнинг Чилонзор, Юнусобод, Сергелининг бир нечта бўлимларида, шунингдек, «Файзобод» массивининг рўйхатга олиш ва экспертиза бўлимларида берилмоқда.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси махсус ҳимоя воситаси ҳамда контактсиз маълумот алмашинувини амалга оширувчи электрон белгиси (NFC)га эга. Унда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, юридик шахсларнинг эса солиқ тўловчи идентификация рақами сақланади. Улар халқаро стандартларга тўлиқ мос келади ва бошқа мамлакатларда фойдаланиш талабига ҳам жавоб беради.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари 10 йил муддатга берилмоқда. Мавжуд миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига ихтиёрий равишда алмаштириш 2017 йил 1 октябридан 2018 йил 31 декабрига қадар, 2019 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабрига қадар эса мажбурий равишда амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг