Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мажбурий ижро бюроси «Газета корпуси» номини олган 7 қаватлик бинони аукционга қўйди

Мажбурий ижро бюроси «Газета корпуси» номини олган 7 қаватлик бинони аукционга қўйди

Фото: «Spot.uz»

Тошкент марказидаги етти қаватлик бино бошланғич баҳоси 18 млрд сўм билан аукционга қўйилди, деб хабар берди «Spot».

«E-ijro auktsion» сайтидаги маълумотларга кўра, бинода 380 хона бор. Умумий майдони — 0,8 га, қурилиш майдони — 0,277 га. Бинониг умумий майдони — 9,8 минг кв. м.

Ижро ҳужжатининг санаси — 2017 йил, октябрь. Ҳужжатни расмийлаштирган орган — иқтисодий суд. Ижрочи Миробод тумани мажбурий ижро бюроси.

Лотда кўрсатилган суратларга кўра, бу бино «Матбуотчилар, 32» манзилидаги бир қатор марказий газета ва журналлар таҳририятлари жойлашган ҳамда халқ тилида «Газета корпуси» номини олган 7 қаватлик иншоотдир.

Caption

Аукционга нафақат ушбу бинонинг ўзи, ундаги ресторан ҳам қўйилган. Буюртмалар 2 майгача қабул қилинади, аукцион эса 4 май куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг