Ғайриоддий иссиқ ҳарорат давом этадими? Об-ҳаво маълумоти
Жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари ҳамда энг чекка жанубидан ташқари, бугун кечга томон ва эртага кундузи республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 26 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 26 ноябрда кечқурун ва 27 ноябрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Ҳарорат фони беқарор бўлади, ҳарорат кундуз кунлари 22–27 даража илиқдан 10–15 даража илиққача ўзгариб туради. Ҳарорат асосан кечалари 8–13 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 23 ноябрда баъзи жойларда баъзида 20–22 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 ноябрда кучли бўлиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 24–26 даража илиқ бўлади. 24 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кундузги ҳарорат 15–17 даража илиққача пасаяди. 25–27 ноябрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат 26 ноябрда кечқурун ва 27 ноябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 25–26 ноябрда 19–24 даража илиқ бўлади, 27 ноябрда 10–15 даража илиққача пасаяди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter