Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2026 йилги Бюджетномада асосий солиқ ставкалари ўзгармайди

2026 йилги Бюджетномада асосий солиқ ставкалари ўзгармайди

2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади.

Бу ҳақда кеча, 27 октябрь куни жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари 2026 йилги бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган шароитда бюджет даромадларини изчиллик билан ошириб бориш, шу билан бирга, харажатлар қисмининг самарали сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш шартлигини қайд этди.

Шунингдек, харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар учун асосий мезон бўлиши кераклиги таъкидлаб, келгуси йилда иқтисодий ўсиш суръати 6,6 фоиз даражасида таъминланиб, ЯИМ ҳажми 150 млрд доллардан ошиши, инфляция 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинганини билдирди.

Бундан ташқари, келгуси йилдан субсидия ва имтиёзларнинг самараси паст бўлганлари бекор қилинади ҳамда халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни тезлаштириб, фақат якунланганидан сўнг янги лойиҳаларга ресурс жалб этиш тизимига ўтилади. Бюджет даромадлари оширилиб, харажатлар қатъий назорат қилинади.

Йиғилишда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, стратегик тармоқларда таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш вазифалари ҳам белгилаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг