Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк гўшт ва гуруч нархи нима учун ошганига изоҳ берди

Марказий банк гўшт ва гуруч нархи нима учун ошганига изоҳ берди

Фото: «Plovuz.ru»

Марказий банк томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган ўрганишлар натижалари май ойининг дастлабки тўрт ҳафтасида танланган товар ва хизматлар гуруҳи бўйича ўртача нархлар ҳақида хабар берган эдик.

Марказий банк ахборот хизматининг хабарига кўра, май ойида республика бўйича гуручнинг ўртача нархи 16,7 фоизга ўсди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, гуручнинг нархи ошишига таъсир кўрсатган асосий омиллар сифатида республикада ўтган йилга нисбатан об-ҳавонинг қуруқ келиши ва суғориш учун сув захиралари етишмовчилиги вужудга келишининг кутилиши, гуруч етиштирувчилар томонидан ушбу маҳсулот жорий таклифини камайтириб, келгуси давр учун захира қилишини кўрсатмоқда.

Бунда гуруч импорти ҳажмларини ошириш ҳамда унинг ички бозордаги таклифи етарли даражада бўлишини таъминлаш ушбу маҳсулот нархини барқарорлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Шу билан бирга, мазкур даврда гўшт маҳсулотлари нархининг ўртача суръатда ўсиши давом этди. Жумладан, мол ва қўй гўшти нархлари мос равишда 5,0 ва 3,7 фоизга ошди. Ушбу соҳа мутахассислари ва фермерлар билан ўтказилган сўровлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, гўшт нархининг ошишига асосий сабаб сифатида биржа нархларининг ўзгармасдан турганига қарамасдан, ем маҳсулотлари чакана нархларнинг ошиб бораётгани ҳамда қиш-баҳор мавсумида ёғингарчилик кам бўлгани сабабли яйловларда чорва моллари учун ўт камлиги кўрсатилган.


Эслатма

Қайд этиш лозимки, юқорида келтирилган истеъмол товар ва хизматлар нархларининг ўзгариш динамикаси иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида Марказий банк томонидан олиб бориладиган кузатувларга асосан ҳисобланган. Республика бўйича истеъмол нархлари индекси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг