Рамазон ойида нарх-наво барқарорлиги таъминланади
Йиғилишда кириб келаётган Рамазон ойида нарх-наво барқарорлиги таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим экани таъкидланди.
«Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади.
Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим», – деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берди.
Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter