Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОПЕК фонди Наманганга 54 миллион доллар имтиёзли кредит ажратди

ОПЕК фонди Наманганга 54 миллион доллар имтиёзли кредит ажратди

Фото: «namangan.uz»

Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (ОФИД)  Наманган вилояти аҳоли пунктларига ичимлик суви етказиб бериш лойиҳаси учун 54 млн доллар имтиёзли кредит ажратишини хабар қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«2019 йилнинг 22 март куни ОПЕК қошидаги ОФИД фонди Бошқарувчилар кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пунктлари ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган умумий қиймати 54 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳанинг тасдиқлангани тўғрисида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси хабардор қилинди», дейилади хабарда.

Лойиҳани амалга ошириш 2020-2025 йилларга мўлжалланган. У ҳаётга тадбиқ этилганидан сўнг, Наманган вилоятининг 200 мингдан ортиқ асосан қишлоқ жойларида яшовчи аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади. Ушбу имтиёзли кредит Наманган вилоятига беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг