Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқолтин туман молия бўлими даромадлар ва харажатларни ошкор этди

Оқолтин туман молия бўлими даромадлар ва харажатларни ошкор этди

Фото: «ardeecu.ie»

Президент Шавкат Мирзиеёв 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатномасида бюджет даромадлари ва харажатлари халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини кераклигини таъкидлаган эди.

Шу муносабат билан Сирдарё вилоят Оқолтин туман молия бўлими «Xabar.uz» сайтига ўз даромадлари ва сарф-харажатларини тақдим этди.

Туманнинг жорий йилдаги маҳаллий бюджети халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида атрофлича муҳокама қилиниб, 2018 йил туман маҳаллий бюджети 34374,9 миллион сўм деб тасдиқланди. Бу соҳалар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, ижтимоий соҳа харажатлари 29817,8 миллион сўм режалаштирилган бўлиб, умумий харажатнинг 86,5 фоизини ташкил этади. Шундан: таълим соҳасига 18110,9 миллион, соғлиқни сақлаш соҳасига 10390,0 миллион, маданият ва спорт соҳасига 1187,4 миллион, ижтимоий кўникма маркази харажатлари 30,5 миллион, иқтисодиёт харажатлари 1837,7 миллион, Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари 1622,7 миллион, ўзини-ўзи бошқариш органлари сақлаш харажатларига 855,3 миллионни ташкил этади.

Ушбу харажатларнинг ёйилмаси қуйидагилардан иборат:

— иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 308424,9 миллион;

— бошқа харажатлар (коммунал, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқалар) харажатларига 3550,0 миллион.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган харажатларни ўз вақтида ва узлуксиз молиялаштиришни таъминлаш учун тегишли бюджетларнинг умумий ҳажмидан 1 фоиз миқдорида туман ҳокимининг Захира жамғармаси шакллантирилиб, 340,8 миллион этиб белгиланди.

Жорий йилнинг маҳаллий бюджет параметрларида соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори-дармон воситалари ва тиббиёт ускуналари учун 530,0 миллион маблағ, яъни 2017 йилга нисбатан 3,1 баробар кўп маблағ сарфлаш режалаштирилган.

Жорий йилда аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ички йўлларни таъмирлаш ишларига 810,4 миллион маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Маҳаллий ҳокимлик органлари молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнозини ошириб бажарган қисми тўлиғича маҳаллий бюджет ихтиёрида қолдирилмоқда Шунингдек, маҳаллий бюджетга қолдириладиган солиқ ва тўлов турлар ҳам аниқ қилиб белгилаб берилди.

Бу солиқлар қуйидагилар:

— жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

— жисмоний шахслардан ер солиғи;

— тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари учун қатъий белгиланган солиқлар;

— бозорлардан тушадиган даромадлар;

— айрим турдаги товарлар билан савдо қилиш ва хизматларнинг алохида турларини кўрсатиш учун олинадиган йиғимлар маҳаллий бюджетда қолдириладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг